Кимларга коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар ажратилади?
Давлат томонидан ойлик уй-жой коммунал xизматлари ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари қуйидаги шахсларга ажратилади. Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50%: 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига берилади. Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45%: 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар; Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар; Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава » орденининг…