ВАЛЮТАНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЯНГИ ҚОНУН: АСОСИЙ ЎЗГАРТИРИШЛАР
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди (22.10.2019 йилдаги ЎРҚ-573-сон Қонунга қаранг). Шу тариқа, бу ҳужжатнинг учинчи версияси бўлди: биринчиси 1993 йилдан 2004 йилгача, иккинчиси – 2004 йилдан 2019 йилгача амал қилган. Асосий ўзгартиришлар хақида norma.uz – ахборот хуқуқий портали қуйидаги шархни тайёрлади. Биринчидан, резидентлар ҳисобланадиган шахслар рўйхати кенгайтирилди. Уларга қуйидагилар киритилди: хориждаги Ўзбекистон фуқаролари; юридик шахсларнинг Ўзбекистонда ва…