Евроосиё иқтисодий иттифоқи қандай ташкилот?
Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиш масаласи кўриб чиқилаётгани хақида шу ойнинг бошида хабар берилган эди. Кеча кун.узда «Buyuk Kelajak» эксперт кенгаши аъзоси Баҳром Исмоилов «Евросиё Иқтисодий Иттифоқи ҳақида 5 афсона» сарлавҳали мақоласи эълон қилингандан кейин, иттифоқ масаласи яна куннинг асосий мавзусига айланди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда бу мавзу қизғин муҳокама қилинмоқда. Bankvabiznes.uz телеграм каналларида мавзуга нисбатан…