Энди иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини онлайн олиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг хабар беришича, бундан кейин иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш ортиқча оворагарчиликсиз амалга оширилади. Бунинг учун дастлаб Ягона порталда рўйхатдан ўтиш, сўнгра «Маълумотномалар» бўлимидан «Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш» хизматини топиш зарур бўлади. Платформадаги сўровнома меҳнат фаолиятини юритган давр ҳақидаги маълумотлар…