Uzbekistan airways авиакомпанияси 2020 йил Қозон шаҳридан Тошкентга амалга ошириладиган чартер қатновига эркин сотув очилганини маълум қилди.
Парвозлар жадвали ва авиачипталар нархи билан авиакомпаниянинг расмий веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга парвоз қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, ПЦР текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соат амал қилувчи) маълумотнома тақдим этилган ҳолда рухсат берилишини авиакомпания эътибор қаратишини сўради. ПЦР маълумотномаси бўлмаган йўловчилар авиакомпания қатновларига қўйилмайди.
Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, АЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, «Uzbekistan airways » АЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.