Ерларни иккиламчи ижарага беришга рухсат берилди


2020 йилнинг 29- сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёев томонидан ЎРҚ–639 сонли ерларни иккиламчи ижарага берувчи қонуний ҳужжатлари имзоланди. Қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

  • Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари 1 йил муддатга қадар иккиламчи ижарага берилади
    • Шу тоифадаги иккиламчи ижара ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида, тарафларнинг келишуви орқали шартнома муддати кўра берилади.
  • Ер участкалари иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим
    • Ер участкасини ижарага бериш шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилинишига сабаб бўлади.
    • Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага берилган ерлар олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ман этилади.

  • “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ўзгартиришларига кўра, фермер хўжалигига берилган иккиламчи ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга тақдим этилади.
  • “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ўзгартиришларига кўра, деҳқон хўжаликлари умрбод эгалик ва мерос қилиб қолдириладиган ер участкалари тарафларнинг келишуви асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланишга бериши мумкин.
Back To Top